ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Конституция – тинч ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси 29.11.2018

Конституция – тинч ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

Бугун барчамиз халқимиз тарихида кескин бурилиш ясаган, аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида Асосий Қонунимиз Конституциямизни алоҳида эҳтиром билан тилга оламиз.

Мустақил давлатчиликнинг белгиси ҳисобланган Конституция, аввало миллатнинг юзи, халқнинг эрки ифодаси, жамият тараққиётининг асосидир. Конститутциямиз қабул қилинганлигига яна саноқли кунлардан сўнг 26 йил тўлади. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгашлари ҳамда Термиз давлат университети ҳузуридаги вилоят халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамкорлигида “Конституция – тинч ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

photo_2018-11-28_16-46-14.jpg

Тадбирда сўз олганлар қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва бурчларимиз уларга амал қилиб яшаш ҳаётимизнинг тинч ва осойишта бўлишига хизмат қилишини таъкидлашди.

Конституциямизда кўп йиллик миллий давлатчилигимиз анъаналари инобатга олиниши билан барча, жаҳон конституцияларининг тажрибаларидан ҳам кенг фойдаланилган. Шу йўл билан унинг энг инсонпарвар, демократик ва адолатли Қонун бўлишига эришилган.  Зеро, унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган.

Асосий Қонунимизда инсон омилининг, инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда.

photo_2018-11-28_16-46-17.jpg

Маълумки, фуқароларнинг тенглиги – демократиянинг муҳим элементи ҳамда жаҳон конституциявий тараққиётининг муҳим тамойилларидан ҳисобланади. Айтиш жоизки, бош қомусимиздаги барча бўлимлар улардаги моддалар фуқароларнинг тенглиги тамойили, халқимизнинг менталитети, унинг инсонпарварлик руҳига, диний қадриятларимизга мос тарзда, ҳар жиҳатдан мукаммал тарзда тузилган.

Мухтасар қилиб айтганда, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ва ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш ҳамда “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга тадбиқ этишда мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилмоқда. Бахтимиз қомуси ҳисобланган конситутциямиз ҳар бир фуқаро қалбида юксак ғурур, ифтихор ҳиссини уйғотиши билан бирга кишида эртанги кунга бўлган  ишончни  уйғотади.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2018-11-28_16-46-19.jpg

 

Мақсуд Тўраев,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz