ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Кушон даврига оид “Арпапоя” тепалигининг бугунги аҳволи қандай? 28.09.2018

Кушон даврига оид “Арпапоя” тепалигининг бугунги аҳволи қандай?

Инсониятнинг тарихий тараққиёти ва маънавий юксалиши, энг аввало, ҳар бир халқнинг ўзлигини англаши, шунингдек, аждодлар қолдирган моддий ва маънавий меросни эъзозлаши ҳамда уни бойитиши билан боғлиқ.

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва ва уларнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқдалар.    

Вилоятда жами 507 та маданий мерос объектлари бўлса, уларнинг 399 таси археологик ёдгорликлар, 30 таси архитектура, 40 таси монументал санъат ёдгорликлари ва 38 таси диққатга сазовар жойлардир. Бугунги кунгача уларнинг 161 таси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди.

photo_2018-09-28_11-27-01.jpg

Воҳада ҳам фахр қилишга арзигулик, минг йиллик тарихни ўзида мужассам этган Бақтрия, Тоҳаристон, “Чағониён” каби жарангдор номлар билан номланган илк шаҳарсозлик, илк давлатчилик пойдеворлари бунёд этилган. Ушбу маълумотларни Тешиктош, Зараутсой, Сополлитепа, Жарқўтон, Қизилча, Кучуктепа, Холчаён, Фаёзтепа ва Далварзинтепа каби ёдгорликларда олиб борилган археологик қазиш ишлари давомида маълум бўлган. Ҳозирда бутун воҳа бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Олим Жабборов,

ЎзМТДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси:

- Туманимизда жами 23 та маданий мерос объектлари мавжуд. Биздаги кўпгина объектлар тепаликлардан иборат. Афсуски, айрим тепаликлар аҳоли яшайдиган ҳовлилар ичида қолиб кетган. Айримларининг атрофига эса тўсиқлар ўрнатилмаганлиги сабабли, маҳаллий аҳоли тепаликларни ўзлаштириш даражасигача бориб етган. Ваҳоланки, тепаликларда ҳали ўрганилмаган кулолчилик бўлакларини, турли маиший ишларда ишлатиладиган рўзғор анжомларининг қолдиқларини ушратишингиз мумкин.

ytyrttry.jpg

- Тумандаги “Порлоқ юлдуз” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Арпапоя” тепалигида бўлганимизда ҳам юқоридаги ҳолатларга дуч келдик. Кушон даврига оид бўлган ушбу ёдгорлик қанча тарихни ўзида мужассам этганлиги ҳалигача бизга қоронғи. Илк ва ўрта асрларда қисман таъмирланган бўлиб, ҳозирги кунда деворлар ҳам емирилиб кетган. Баҳор ойларида ушбу тепаликдан маҳаллий аҳоли ўтлоқ сифатида фойдаланар экан. Ҳатто ундан топилган катта хумнинг бўлаги объект атрофида жойлашган хонадонда ҳозирга қадар сақланиб келмоқда. 

photo_2018-09-28_11-27-10.jpg


Партия ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.

 

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,

ЎЗМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz