ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Маҳаллий партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари 18.12.2018

Маҳаллий партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Маҳаллий партия ташкилотлари фаолиятини самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Партия вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девон ходимлари, ЎзМТДП туман ва шаҳар Кенгашлари вакиллари иштирок этган семинарда олдинда турган мақсад ва режалар хусусида сўз юритилди.

Ўқув-семинарни партия вилоят кенгаши раиси Баҳодир Худойқулов олиб борди.

Таъкидланганидек, партиялараро рақобат кучайиб бораётган бир пайтда ҳар бир партия ўз мафкураси ва ғоясини янгича қарашлар билан бойитиши, уни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиб, сиёсий куч сифатида жамият ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллашга интилиши табиий.

- Мамлакатимиз ҳаётида барча соҳада туб ўзгариш ва янгиланишлар жараёни кечаётган айни пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувдаги маърузасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ўз фаолиятини тизимли равишда, “халқ - жамият - давлат” манфаатлари нуқтаи назаридан ташкил этишга интилмоқда. Бунинг учун эса, асосий эътиборни фақат тадбирларга эмас, амалий ишларга қаратиш ҳамда жойлардаги партия ташкилотлари ва гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, белгиланган иш режа бўйича изчил фаолият олиб бориш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари билан мунтазам равишда ишлаш талаб этилади” - деди, Баҳодир Худойқулов.

photo_2018-12-18_14-50-21.jpg

2019 йил ўтказилиши белгиланган сайловлар жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни ва роли, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолияти йўналишлари, сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва сиёсий ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги муҳим вазифалар, депутатлар фаолиятининг устувор йўналишларини иштирокчиларга кўргазмали воситалар орқали тушунтирилди.

Шунингдек, тарғибот ва ташвиқот жараёнида ҳар бир фуқаро онгида мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласи устувор вазифалардан бирига айланаётганлиги шу боис, жойларда ушбу йўналишдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиши, аҳоли ўртасида мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада кучайтириши лозимлигини таъкидлади.

 Ўзаро савол-жавоблар асносида ўтган ўқув-семинарда иштирокчилар фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ саволларга ишончли жавоблар олишди.

photo_2018-12-18_14-50-27.jpg

Мақсуд Тўраев,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz