ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Маҳаллий раҳбарларни тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизми ишлаб чиқилади 08.01.2019

Маҳаллий раҳбарларни тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизми ишлаб чиқилади

Тезкор даврнинг бугунги шиддати барча соҳада янгиликларни жорий этиш, ривожланган давлатлар тажрибасида ўзини оқлаган механизмларни амалиётда қўллашни талаб этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, барчасида дунё ҳамжамиятига интеграциялашув йўлида илдам қадам ташланаётганига гувоҳ бўламиз. Зеро, ҳеч бир давлат ҳеч қайси халқ қўшни ва хориж давлатлари билан алоқани мустаҳкамламай туриб замон билан ҳамнафас ривожлана олмайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан ушбу йўналишда сўнги йилларда ташланган қадам, бошланган хайрли ишлар самарасини Ўзбекистоннинг хориж давлатлари билан алоқалари кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлигида кўришимиз мумкин.

Халқаро муносабатларда очиқ ва амалий, фаол ташқи сиёсат олиб борилаётгани туфайли ишончли ҳамкор сифатида мамлакатимизнинг халқаро обрўси тобора ортиб бормоқда. 2018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилиши натижасида 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилгани фикримиз далилидир. 2019 йилнинг мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилингани бу йўлдаги ишларни янада юксак босқичга олиб чиқиши бор гап. Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси билан танишган юртдошимиз борки, жорий йилда фуқаролар манфаатини кўзлаб қилиниши режалаштирилган ишлар нечоғлик салмоқли эканлигига гувоҳ бўлади. Биргина Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида белгиланган вазифаларни оладиган бўлсак, қонунларнинг тўлиқлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиши механизмларини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этиш, уларнинг штат бирлигини кўпайтирилади. Бу билан эса, қонунларнинг халқчиллиги ва аниқлигини таъминлашга эришилади. Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш бўйича йиллик режа-график тасдиқланиши уларнинг халқ вакиллари олдида ҳисобот бериши йўлга қўйилади. Бу ўз-ўзидан масъулларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Парламент аъзоларининг ҳар ой охирги ҳафтасида ўз сайлов округига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиётини жорий этиш эса, депутат ва сайловчиларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаб келгусида қабул қилинадиган қонунларнинг халқчиллигини таъминлашга хизмат қилади. Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланишнинг назарда тутилаётгани, ҳар бир парламент назорати тадбири якуни бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, мансабдор шахслар фаолиятига танқидий баҳо бериш амалиётини йўлга қўйилаётгани депутатларнинг масъулиятини ошириш билан бирга, партияларнинг янада фаолроқ бўлишга ундайди. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш фаолиятида фаоллик ва ташаббускорликнинг сустлиги сезилаётган маҳаллий Кенгаш депутатларининг келгусида жойларда кўзга ташланадиган камчиликларни рўй-рост айтиши, маҳаллий давлат бошқаруви органлари олдига аниқ вазифалар қўйишига имконият яратади. Тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизмини ишлаб чиқиш амалиётга жорий этиладиган бўлса, раҳбарлар ўзини лавозимга тасдиқлаган халқ вакиллари ва улар орқали аҳоли олдида доимо бурчли эканликларини ҳис этиб ишлашади. Бу ўз навбатида ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга ошириш имконини яратади. Хуллас, давлат дастурида акс этган йўналишларнинг барчаси ўз вақтида одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида қилиниши керак бўлган чора-тадбирлардир.

Тўғри уларнинг айримлари кескин ислоҳот бўлиб кўриниши мумкин. Лекин, бу ўзгаришлар аллақачон жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган бўлиб, агар бугун биз буларни тезроқ амалиётда қўллаш учун ўзимизда журъат топмасак, фаолиятимизни ушбу меъзонлар асосида қурмасак, эртага кўзлаган мақсадимизга эришишимиз жуда мушкул. Демакки, дастурда белгиланган вазифаларни ҳаётга жорий этилишида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоллари, партиямиз депутатлари ҳам бор имкониятларини сафарбар этишади.



Сайдулла Абдураимов,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши девони раҳбари



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz