ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида ЎзМТДП ташаббуси билан Сурхондарёда гилам музейи ташкил этилди 16.08.2018

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида ЎзМТДП ташаббуси билан Сурхондарёда гилам музейи ташкил этилди

Сурхон воҳаси ўзининг  қадимий ва такрорланмас, ўзига хос этнографик ўлка эканлиги билан ажралиб туради. Воҳада гилам ва гиламчилик билан боғлиқ ҳунармандчилик саноати кўп йиллик тарихни қамраб олади.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ҳунармандчиликнинг нодир турларидан бири бўлган гиламдўзликни қайта тиклаш ва сақлаб қолиш мақсадида вилоят  аҳолиси хонадонларида сақланиб келинаётган гиламлар ўрганилгани ҳақида хабар берган эдик.

Партия "Ёшлар қаноти" ва вилоят "Баркамол авлод" маркази ташаббуси билан марказ қошида "Сурхондарё гиламлари" музейи ташкил этилди.

- Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг сайловолди Платформасида тарихий, маданий меросни асраб-авайлаш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган, - дейди партия вилоят кенгаши етакчи мутахассиси Азиз Машрабов. - Мазкур музей ҳам бугунги авлод ўртасида аждодлардан қолган миллий меросимизга бўлган ҳурмат туйғусининг юксалишига, шунингдек, вилоятимизда сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилади.

39171352_289004335165166_9062340866680553472_n.jpg

39136596_289005795165020_6038489564501245952_n.jpg

39165963_289005758498357_6946578365365092352_n.jpg

39186583_289004481831818_8552638698024337408_n.jpg

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик тантаналари арафасида ташкил этилган мазкур музейнинг очилиш маросими ҳам ўзгача ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  

39234815_289047298494203_390066378612146176_o.jpg

fdfd.jpg

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz