ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Навоийга муносиб ворис бўлиш йўлида... 03.12.2018

Навоийга муносиб ворис бўлиш йўлида...

“Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами”

Сўз мулкининг султони Ҳазрат Навоий қаламига мансуб, ушбу сатрлар мана орадан неча асрлар ўтган бўлсада, ўз қадр-қимматини йўқотмаган, аксинча, ўзгача жилоларда товланиб бугунги ҳаётимизда нақадар нодир фикр эканлигини кўрсатиб турибди.

Муҳтарам юртбошимизнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий меъзонидир” деган даъватлари ва шу йўлда олиб бораётган оқилона сиёсатлари фикримиз далилидир. Демакки, Навоийни ўқиш, шоир асарларини мутолаа қилиш, ёш авлодга ўргатиш ҳамма даврларда бўлгани каби, бугун ҳам асосий масалалардан бири саналади.

Мана икки йилдирки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан “Навоий ворислари” Республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Мамлакатимиз ёшлари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Тадбир аввалида сўз олганлар бугун мамлакатимизда ёшларнинг маънавий меросимизнинг асосий омили бўлган мумтоз адабиётга бўлган қизиқишларини оширишга долзарб масала сифатида эътибор берилаётганлигини ҳамда бу борада партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар нечоғлик муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳақида сўз юритиб иштирокчиларга омад тилашди.

photo_2018-12-01_13-18-41.jpg

Шундан сўнг, танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ёшлар ўзларининг ҳақиқий Навоий ворислари эканликларини намоён этиш мақсадида ўзаро баҳсга киришдилар. Ғазалхонлик, гўзал мушоира барча иштирокчиларни, меҳмонларни, Навоий оламига сайрга ундади.

Танлов давомида иштирокчиларнинг энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёнини ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби шартлар бўйича билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, рақибларига нисбатан ўз маҳоратини юксак даражада намаён эта олган Қумқўрғон туманидаги 7-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Нилуфар Ҳасанова вилоят босқичи ғолибаси деб топилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Навоий асарларида дўстлик, садоқат, вафо, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик сингари фазилатларни юксак пардаларда тараннум этилган уларни ўрганиш эса ёшларнинг юртга содиқ, фидойи, комил инсонлар бўлиб камол топишларида муҳим аҳамият касб этади. Танлов якунида ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2018-12-01_13-18-42.jpg

photo_2018-12-01_13-18-45.jpg


Мақсуд Тўраев,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz