ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Оилавий қадриятлар миллий юксалиш таянчи 13.04.2019

Оилавий қадриятлар миллий юксалиш таянчи

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоятидаги иқтидорли ва билимли мактаб ўқувчи-қизлари иштирокида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар Саммити бўлиб ўтди.

Саммитда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Шоҳида Арипова, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобуловалар юртимизда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг ҳуқуқий асослари, оилавий қадриятлар, қизларнинг аҳлоқ-одоби ва тарбияси ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда Республика Саммитида Сурхондарё вилоятидан иштирок этган ўқувчи қизларнинг таъсуротлари билан ўртоқлашилди, иқтидорли ўқувчи-қизларнинг ижодларидан намуналар намойиш этилди ҳамда ўқувчи-қизлар 5 гуруҳга бўлиниб, берилган вазифаларни бажариш учун белгиланган вақтларда ишлашди ва гуруҳ тақдимотларини намойиш этишди.


Раъно Худойқулова,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси:

- Ҳар бир миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, оиланинг ўрни ва аҳамияти бениҳоят салмоқлидир. Биз шунга ишонамизки, агар оила соғлом бўлса, жамият ҳам мустаҳкамдир, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.

“Миллий тикланиш” ДП кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъаналарни жамиятдаги маънавий қадриятларнинг муҳим манбаи, деб билади. Оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашиш партия дастурий мақсадларидан биридир.


Шу боис бугунги Саммитда ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этдик ҳамда иштирокчиларга партия ғоялари ва амалий ишларини етказдик.

 

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz