ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Сессия қарори ижроси: Ангор туманида 23 нафар ҳунармандга 820 миллион сўм кредит ажратилди 12.09.2018

Сессия қарори ижроси: Ангор туманида 23 нафар ҳунармандга 820 миллион сўм кредит ажратилди

Юртимизда тадбиркор ҳунармандларнинг кун сайин ортиб бораётганлиги, уларга яратилаётган имкониятлар билан ҳам боғлиқдир. Бундай ҳунармандлар миллий анъаналаримизга ҳамоҳанг аждодларнинг ишини давом эттириш орқали ҳам оиласига ҳам юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқдалар.

Халқ депутатлари Ангор туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижроси ўрганилиб, туман Кенгаши сессияси кун тартибига ташаббус масала киритилган ва қарор қабул қилинишига эришилган эди.

ЎзМТДП туман кенгаши вакиллари ва депутатлари томонидан мазкур қарорнинг ижроси ўрганилди. Қарор асосида жами 23 та ҳунармандларга 820 миллиондан ортиқ кредитлар ажратилган.

Ҳамро Бердиев,

“Ҳунарманд” уюшмаси Ангор туман бўлими вакили:

- Мазкур қарор асосида “Ангор келажак савдо комплекси” МЧЖ томонидан ҳозирда 17 нафар ҳунармандларга савдо расталари ажратилди. Қолаверса, жами 83 нафар ҳунармандга солиқ имтиёзлари қўлланилаётганлиги ҳунармандлар учун жуда катта енгиллик бўлди. Буларнинг бари "Миллий тикланиш" демократик партияси ва депутатлари ташаббусларининг натижасидир. Партия билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириб, ҳунармандларнинг маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқишни мақсад қилмоқдамиз. 

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz