ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


10.06.2019

Сурхондарёда 5 ташаббус ижроси доирасида "Миллий халқ ўйинлари" фестивали ўтказилди (фото)


Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги тоғли Пошхўрт қишлоғида “Миллий халқ ўйинлари” ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партиянинг Олий Мажлис Сенатидаги аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, вилоят фольклор этнографик жамоалари, ҳунармандлар ва спорт усталари, ёшлар иштирок этди.

– Мазкур фестиваль аждодлардан мерос қолган миллий халқ ўйинларимизнинг аҳоли, айниқса ёшлар саломатлигини сақлаш ва шу йўл билан уларнинг жисмоний тарбия ҳамда спортга интилишини тарғиб қилишга қаратилгани билан барчага манзур бўлди, – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси С. Абдураимов. – Бу иш партиямиз мақсад ва вазифаларининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

photo_2019-06-06_18-00-21.jpg

3.jpg

6.jpg

Миллий халқ ўйинларимизнинг тош кўтариш, елкада кураш, чиллик, минди, арқон тортиш каби турлари бўйича ўтказилган беллашув якунида ғолиб жамоалар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, мусобақанинг якка иштирокчилари ўртасида ҳам ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.

Фестивалда халқ ҳунармандчилиги буюмлари кўргазмаси, китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Фольклор этнографик жамоалар ўзларининг ранг-баранг дастурлари билан барчани хушнуд этди.

10.jpg

photo_2019-06-06_17-59-45.jpg

4.jpg





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz