ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


Ўзлигимиз тимсоли 19.11.2018

Ўзлигимиз тимсоли


1991 йил 18 ноябрь куни мамлакатимиз ҳаётида зарҳал харфлар билан муҳрланган кун сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Айнан шу куни  Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва бу сана юртимизда ҳар йили давлат рамзи, байроғимиз қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланаётир.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари томонидан ҳам қатор тадбирлар ўтказилиб, давлатимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз яна бир бор улуғланди.


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қумқўрғон туман кенгаши томонидан тумандаги 3-умумтаълим мактабида  “Байроғимиз —  фахри ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни партия туман кенгаши раиси Қурбон Чоршанбиев очар экан, бугунги авлод қалбида давлатимиз рамзларига хусусан, байроғимизга ҳурмат руҳини шакллантириш муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбир асносида ўқувчи ёшларнинг байроқ, юрт тараннум этилган шеърлари йиғилганларда янада кўтаринкилик бағишлади. Уларнинг мароқ билан шеър ўқишларини кузатар эканмиз, Ватанимиз эртаси ишончли қўлларда эканлигининг гувоҳи бўлдик!


Байрам арафасида Оқдарё туманидаги 20-умумтаълим мактаби ва партия туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган байроғимиз мана 27 йилдирки, миллатимиз ифтихори сифатида нафақат юртимиз балки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси пештоқида ҳам баланд ҳилпираб турганлиги фахр билан эътироф этдилар. Байроқ ўсиб келаётган ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни юртга садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шундан сўнг “Байроғимиз — фахримиз” шиори остида ўтказилган танловга старт берилиб, унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўзаро беллашиб ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Жамоалар бу танловда 4 та шарт яъни таништирув, савол-жавоб, саҳна кўриниши ва эркин мавзу шартлари бўйича баҳслашиб, ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини намойиш этишди.

Танлов низомига кўра барча шартларни муваффақиятли бажарган 11 “А” синф ўқувчилари  1-ўринга, 7 “А” синф ўқувчилари 2-ўринга, 8 “А” синф ўқувчилари 3-ўринга лойиқ топилди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.


ЎзМТДП Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан 18 ноябрь — “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан ташкил этилган тадбирда партия туман кенгаши ходимлари ва депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар байроғимиз барча умумхалқ байрамларимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб, уларга ўзгача шукуҳ, тароват бағишлаб, озод юртимизнинг умрбоқийлиги ва юксак ватанпарварлик туйғуларини ифода этётганини таъкидладилар.

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz