ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


ЎзМТДП фаолидан Халқаро бахшичилик санъати фестивалига туҳфа: “Алпомиш” достонининг янги талқини 02.04.2019

ЎзМТДП фаолидан Халқаро бахшичилик санъати фестивалига туҳфа: “Алпомиш” достонининг янги талқини

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов муаллифлигида юртдошларимизга “АЛПОМИШ” китоби тақдим этилди.

Термиз шаҳрида шу йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар бахши Поёновдан ёзиб олинган “Алпомиш” достони китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ўзбек халқи азал-азалдан халқ оғзаки ижоди намуналарини асраб-авайлаб келажак авлодга етказиб беришни канда қилмаган. “Алпомиш” достони халқ оғзаки ижодининг дурдонаси – қаҳрамонлик эпосининг ёрқин намуналаридан бири саналади. Унда ўзбек халқининг қадим тарихи ва бой маданияти, унинг ўзигагина хос миллий қадриятлари ўз ифодасини топган. Достонда айниқса, миллатнинг азалий орзу-умидлари, эзгу қарашлари, мардлик ва жасорат, Ватанга, ёрга садоқат ҳамда ватанпарварлик каби эзгу инсоний фазилатлар зўр маҳорат билан тараннум этилган. 

Ҳозирда “Алпомиш” достонининг сурхондарёлик бахшилар тилидан ёзиб олинган 3 та варианти мавжуд. Абдуназар Поёнов талқинидаги “Алпомиш” достони нисбатан мукаммал бўлиб, 14230 мисрадан иборат. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, Шеробод достончилик мактаби вакиллари Мардонақул Авлиёқул ўғлидан ёзиб олинган достон варианти 1516 мисра, Умир бахши варианти эса 6036 мисрани ташкил этади. Муҳими, уларнинг ҳар бири ўзбек эпик ижодида алоҳида бадиий қимматига эга.

- Ҳозирда “Алпомиш” достонининг 40га яқин вариантлари бахшилар тилидан ёзиб олинган бўлиб, барчасининг тузилиши, мотив ва сюжетлар тизими ўхшаш бўлсада, ижрода бир-биридан фарқли жиҳатлар яққол кўзга ташланади, -дейди партиядошимиз, Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов. - Китоб ҳолида чоп этилган ушбу “Алпомиш” достонини устозим Чоршанби Раҳматуллаевдан ўрганиб, бор ҳолича халқимизга етказиш бахтига эришганимдан мамнунман. Уйлайманки, бу китоб халқимиз маънавиятини бойитиш, ёшларимизни эзгу фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Келгусида ўзим билган бошқа достонларни ҳам китоб шаклида халқимизга етказиш ниятидаман. “Академнашр” нашриёти томонидан 1000 нусҳада чоп этилган “Алпомиш” достонининг янги талқини тақдимоти Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан халқимизга муносиб туҳфа бўлди.

Ҳар бир оила кутубхонаси жовонида ушбу нодир дурдона бўлиши керак. Сабаби, Алпомиш ва Барчиной образларидаги қахрамонликлар ҳар бир фарзанд тарбиясида ўзининг катта ижобий таъсирини кўрсатади албатта.
          

Раъно Худойқулова,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz