ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


ЎзМТДП фаоллари тақдирланди 27.11.2018

ЎзМТДП фаоллари тақдирланди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят ҳамда шаҳар, туман Кенгашлари томонидан доимий равишда партиямиз сафига бирлашган сафдошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши ҳамда Термиз автомобил мактабида ҳам 24 нафар ЎзМТДП аъзоси меҳнат қилади. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганинг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоллари иштирок этиб, жамоани байрам билан муборакбод этишди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши девон раҳбари Сайдулла Абдураимов ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она юртга садоқат билан хизмат қиладиган ўғлонлар бўлиб камолга етишида муносиб ҳисса қўшаётган “Ватанпарвар” ташкилоти жамоасини қутлуғ сана билан қутлаб, бу йўлда алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган ходимларга хусусан, партиямиз аъзоларига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

photo_2018-11-26_17-45-52.jpg

Ҳарбий ватанпарварлик руҳи акс этган чиқишлар асносида иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда ўзларининг чиқишларини намойиш этишди. Турли спорт машқлари, ҳарбий беллашувлар жараёнида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлик ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мақсуд Тўраев,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz