ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


ЎзМТДП кўмаги билан Ангор бозорида савдо қилувчи ҳунармандлар учун қулай шароит яратилди 08.01.2019

ЎзМТДП кўмаги билан Ангор бозорида савдо қилувчи ҳунармандлар учун қулай шароит яратилди

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора –тадбирлари тўғрисида”ги фармони Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим қадамлардан бири бўлди. Натижада, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш механизми яратилди. Ўзбекистон “миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши фаоллари ва партия гуруҳи аъзолари мунтаззам равишда ушбу йўналишда қилинаётган ишларни мониторинг ва таҳлил қилиб боришмоқда.   Ўтган йилнинг бошида вилоят “Ҳунарманд” бошқармасига бирлашган ҳунармандлар сони 300 нафардан ошиқроқни ташкил этган бўлса, йил охирига келиб минг нафардан ошди.

- Биз Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолларининг ёрдамини сезаяпмиз, улар ҳунармандларимизга анчагина кўмак кўрсатишмоқда. Масалан туманимиздаги буюм бозорида ҳунармандлар учун ажратилган расталар аянчли авҳолда эди. Партия фаоллари ва депутатларнинг сайъ-ҳаракати эвазига бугун ҳунармандлар растаси ажойиб кўриниш касб этди. Шу йилнинг ўзида бир гуруҳ ҳунармандларимиз билан уч марта қўшни Тожикистон Республикасида ташкил этилган кўргазмада иштирок этиб қайтдик. Шуни ишонч билан айта оламанки, қўшни мамлакатда ҳам бизнинг ҳунармандларимиз қўлида жило топган буюмларга қизиқиш катта,- дейди Ангор туман “Ҳунарманд” бўлими бошлиғи Мухтор Холмўминов.

Бир сўз билан айтганда партиямиз фаолларининг беминнат кўмаги билан Ангор бозорида савдо қилувчи ҳунармандлар барча шароитлар мужассам бўлган расталарда савдо қилишмоқда.


Элдор Якубов,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz