ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди 11.05.2019

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди


Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партия Марказий кенгаши ва вилоят ташкилотлари ходимлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари иштирок этди.

Йиғилишда Марказий кенгаш раиси Сарвар Отамуратов иштирок этди.

Партия етакчиси ўз сўзида партия вилоят кенгашининг маданий мерос объектларини ўрганиш, бу борада партия гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлар, фойдаланилмаган имкониятларга эътибор қаратди. Уларни бартараф этиш юзасидан партия вилоят,  туман ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларига аниқ вазифалар юклатилди.

photo_2019-05-11_16-14-15.jpg

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳларининг жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди ҳамда галдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, жумладан, декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда ташкилий масала кўрилди.

Кенгаш аъзолари томонидан ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Сайдулло Абдураимов номзоди илгари сурилди ва номзод бир овоздан мақулланди.

photo_2019-05-11_16-14-08.jpg


Мажлис якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган вилоятнинг бир гуруҳ фаолларига ЎзМТДПнинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

photo_2019-05-11_16-15-17.jpg

photo_2019-05-11_16-15-14.jpg


 




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz