ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сурхондарё вилояти


ЎзМТДПнинг фаол аъзолари – бир гуруҳ ҳунармандлар Бойсунда дунёдаги энг катта сўзанани яратдилар 29.03.2019

ЎзМТДПнинг фаол аъзолари – бир гуруҳ ҳунармандлар Бойсунда дунёдаги энг катта сўзанани яратдилар


Сурхондарёда Бойсун каштачилари томонидан дунёдаги энг катта сўзана яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан апрел ойида Термез шаҳрида ўтказиладиган “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” учун махсус таёрланган ушбу улкан санъат асарининг узунлиги 21 метр ва эни 5 метр бўлиб, умумий юзаси 105 квадрат метр ва оғирлиги қарийб 60 килограммга яқиндир.

DSC00074.JPG

- “Халқаро бахшичилик санъати фестивали”нинг энг ноёб ва энг улкан экспонатларидан бири бўлиши кутилаётган ушбу санъат асарини яратишга уч ойдан ортиқ вақт кетди, - дейди “Сўзана – рекорд” ижодкорларидан бири, ҳунарманд - тикувчи Малика Подшоева. – Йигирма нафардан ортиқ каштадўзлар мехнати самараси ўлароқ яратилган сўзананинг умумий ўлчамларини олиш учун уни футбол майдонига ёйиб қўйишга тўғри келди.

DSC00082.JPG

 

Қувонарли жиҳати шундаки, сўзананинг барча тикувчи ҳунармандлари ЎзМТДПнинг фаол аъзолари ҳисобланади.        

   DSC00086.JPG

 

Д.Арипов,
ЎзМТДП Бойсун туман кенгаши раиси
                                                                       



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz