ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


15.08.2019

“Ўзбекистон умумий уйимиз!” (фото)


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб партия Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Сайхунобод туманидаги Сентоб маҳалласида “Ўзбекистон умумий уйимиз!” мавзусида турли миллат вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни асраш, шунингдек, барча миллат вакилларининг ягона оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши учун қулай шарт-шароитлар яратилганини янада кенгроқ тарғиб қилиш, юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари ва депутатлари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” ИАТМ тумани бўлими, туман Маданият бўлими, оммавий ахборот воситалари вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда турли миллат вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбек, тожик, рус фольклор дасталари ҳамда маҳалла фаолларининг иштирокида турли лапарлар, ёр-ёрлар, мусиқий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

- Туманимизда 20 ортиқ миллат вакиллари тинч-тотув яшаб келмоқдалар. Улар ҳам барча жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда ўз фаолликларини намоён этмоқдалар,- дейди туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ў.Бурхонова.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.





 

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz