ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


30.09.2019

Сизга чексиз таъзим устозлар!

Дунёда касблар кўп. Шуларнинг ичида энг шарафлиси, энг улуғи бу ўқитувчилик ҳамда мураббийликдир. Маънавият боғининг боғбонлари, эртанги кун бунёдкорлари бўлган шарафли касб эгаларининг заҳматли меҳнати юртимизда юксак қадрланади. Ҳар йили мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади.

Сана муносабати билан ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сирдарё вилоят минтақавий бўлими ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида умумтаълим мактабларидаги ўқитувчи хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Миллий тикланиш соврини учун” мусобақаси ташкил этилди.

54.jpg

Alpomish voleybol 26.09.2019 020.jpg

Унда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган 11 жамоа ўзаро беллашдилар.

12.jpg

Қизғин вазиятларга бой кечган мусобақа якунларига кўра, Боёвут тумани жамоаси учинчи ўринни, Сирдарё тумани жамоаси иккинчи ўринни ва Ширин шаҳар жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва иштирокчилар партия вилоят кенгашининг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланшдилар.

Alpomish voleybol 26.09.2019 259.jpg  

 

****


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жомбой туман кенгаши ҳам қутлуғ сана муносабати билан тумандаги 12, 20, 4 сон умумтаълим мактабларида тадбирлар ташкил этиб, ўқитувчиларга чексиз ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Тадбирларда сўз олган партия туман кенгаши раиси Ғайрат Кулиев машаққатли аммо шарафли касб эгаларининг жамиятимиз ривожи, мамлакатимиз тараққиётини таъминлашдаги ўрни ҳамда ролига алоҳида тўхталиб ўтди. ЎзМТДП мақсад вазифаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, партия ғояларини аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиб келаётган жонкуяр устоз-мураббийларга ўз миннатдорлигини билдирди.

photo_2019-09-28_11-47-16.jpg

Байрам арафасида ташкил этилган ушбу тадбирларда таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фарзандларимиз таълим-тарбиясини юксалтиришда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ ўқитувчиларга партия туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-09-28_11-46-59.jpg

        


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz