ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий билимлари оширилмоқда 03.10.2019

Кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий билимлари оширилмоқда


Маълумки, шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига — Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам бу жараёнга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

photo_2019-10-02_14-31-17.jpg

Шу муносабат билан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Олий Мажлис, ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотларига депутатликка кўрсатилган номзодларнинг кузатувчи ва ваколатли вакилларини сайлов жараёнларида тажриба, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Сайлов жараёнида адолатни таъминлашда партия кузатувчиси ва ваколатли вакилларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

photo_2019-10-02_14-33-24.jpg

Унда маърузачилар томонидан сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки ҳамда бу жараёнда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида сўз юритилди. Шунингдек, семинарда иштирокчиларга янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди.

photo_2019-10-02_14-33-02.jpg



Дилобар Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz