ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Қатор муаммолар ўз ечимини топди 03.03.2019

Қатор муаммолар ўз ечимини топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шерзод Кулматов 67-Оқолтин сайлов округи ҳудудларида ўз сайловчилари билан юзма-юз мулоқот қилди. Мулоқотларда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек фуқароларни қийнаётган масалаларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилди.

Депутат дастлаб тумандаги тиббиёт бирлашмасини ҳамда “Шодлик” МФЙда жойлашган оилавий поликлиникадаги мавжуд шарт-шароитлар билан танишди. Беморлар билан суҳбат давомида шифохонада мавжуд
дори-дармонлар билан таъминланаётганлиги беморлар томонидан таъкидланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 28-31 декабрь кунлари депутатнинг сайловчилар билан учрашувларида тушган мурожаатлари юзасидан қатор вазирликларга чиқарган депутатлик сўровлари натижалари юзасидан мулоқотлар давомида ахборот берилди.

Хусусан, юборилган депутатлик сўровлари натижасида Сардоба туманида жойлашган “Отаюрт” ва “Бирлик” маҳалларида мактабгача таълим муассасалари юқлиги сабабли янги болалар боғчаси қурилиши Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йилги иш режасига киритилди. Шунингдек, Оқолтин саноат касб-ҳунар коллежида компьютер техникалари ва ўқув-машқ автомобиллари етарли эмаслиги сабабли аҳоли томонидан мурожаат қилинган эди. Шерзод Кулматовнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юллаган депутатлик сўрови натижаси ўлароқ, ушбу коллежни керакли жиҳозлар билан таьминланиши вазирлик томонидан маълум қилинди.

Округ бўйлаб депутатнинг мулоқотлари ва ўрганишлари давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz