ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


30.04.2019

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”


Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда тиббий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга қаратилган тадбирлар бунга яққол мисолдир. Бу борада ЎзМТДПнинг барча даражадаги ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

photo_2019-04-30_10-09-01.jpg

Спорт мусобақасини партия вилоят кенгаши девони раҳбари Шерзод Нурматов очиб берди.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди. Шу кунларда мазкур ташаббуслар ижроси доирасида давра суҳбатлари, тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Бугунги мусобақа ҳам айнан давлатимиз раҳбари ташаббусларидан келиб чиқиб ташкил этилмоқда. Бу каби соғломлаштириш тадбирларини вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида, жумладан чекка-чекка ҳудудларда ҳам ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз, - деди Ш. Нурматов.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш қаратилган мазкур спорт мусобақасида “Шодлик”, “Сайқал”, “Боғишамол” бошланғич партия ташкилотларидан 30 зиёд фаол ёшлар иштирок этдилар.

photo_2019-04-30_10-09-03.jpg

Қизғин ва муросасиз кечган уйинларда III ўрин “Шодлик” жамоасига, II ўрин “Сайқал” жамоасига ва ниҳоят I ўрин “Боғишамол” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга партия вилоят кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-04-30_10-09-04.jpg

Тадбир якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган 20 га яқин ёшларга ЎзМТДПнинг аъзолик гувоҳномаси тақдим этилди.

photo_2019-04-30_10-09-06.jpg

 


Дилобар Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz