ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 29.05.2019

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди


Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар уюштирилади. 

photo_2019-05-27_16-45-09.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Гулистон шаҳар кенгаши фаоллари ҳам сана мунособати билан вилоятдаги Онкология диспансерида даволаниб келаётган болажонлар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини улашдилар.

photo_2019-05-27_16-22-03.jpg

Диспансерда болалардаги руҳий ҳолатни яхшилаш ҳамда уларнинг ўқув-тарбиявий узлуксизлигини таъминлаш мақсадида болалар методик хонаси ташкил қилинган.

Болалар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури ва қалбимиз суруридир. Улар билан ҳаётимиз обод ва кўнглимиз чароғондир. Шундай экан, мурғак болажонларга меҳр улашишдан асло тўҳтамайлик!


Дилобар Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz