ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Эски Ховос тепалиги 2500 йиллик тарихдан сўзлайди 25.09.2018

Эски Ховос тепалиги 2500 йиллик тарихдан сўзлайди

Аввал ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгашида мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ Гулистон шаҳридаги маданий мерос объектларини ўргангани ҳақида хабар берган эдик.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили вилоятнинг Ховос тумани бўлди. Туманда 6 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 1 таси архитектура, 1 таси археология ва 4 таси диққатга сазовор жойлардир. Ховоснинг “Ховособод” маҳалласида жойлашган икки ярим асрга тенг “Эски Ховос тепалиги” Сирдарё вилоятининг қолаверса, бутун Мирзачўл музофотининг энг кўҳна  ёдгорлигидир. Тепаликнинг умумий майдони 6 гектарни ташкил этади. Бугунги кунгача тепаликнинг атиги 10 сотихи ўрганилган холос. Дастлабки ўрганилган жойлардан топилган экспонатлар Ховоснинг тарихи 2500 йил эканлигини тасдиқлади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари бу маҳаллага ҳам етиб келиб, “Ховособод” маҳалласи "Обод қишлоқ" дастурига асосан жорий йил бошидан бошлаб бутунлай қайтадаан қурилиб, янги қиёфа кашф этди, ҳудуддаги барча соҳага тегишли муассасалар таъмирланди, жумладан маҳалладаги “Эски ховос тепалиги” таъмири учун ҳам маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда таъмирлаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

gfdfgfdgdfg.jpg

Бу эски сув минораси 2017 йилдан Ховос туман маданият бўлими томонидан тарихий маданий мерос объекти сифатида рўйҳатга олинган бўлиб, келгусида ушбу минорани Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармойишига асосан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва келгусида мукаммал таъмирлашга киритиш чора-тадбирларини кўриш кўзда тутилган.

Шуниндек, ушбу иншоот “Эски Ховос тепалиги”га яқин масофада жойлашганлиги ҳисобига ички туризмни ривожлантириш бўйича қилинаётган маданий мерос объектлари манзилига киритилди.

Ўрганишлар давом этмоқда


ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz