ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Гавҳар Ҳусанова: “Мумтоз” миллий тикланиш ғояси рўёби учун хизмат қилади 27.03.2019

Гавҳар Ҳусанова: “Мумтоз” миллий тикланиш ғояси рўёби учун хизмат қилади



...Баҳорнинг илиқ шабадалари дилларга хуш ёқадиган кунда бутун Сирдарё вилояти аҳолисини Сайхунобод тумани Ўзбекистон маҳалласига - бир жойга жамлади. Қишлоқда “Мумтоз” номли 2 қаватли кутубхона қад ростлади. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сайхунобод туман кенгаши “Аёллар қаноти”нинг фаоли Гавҳар Ҳусанованинг орзулари ушалди ...
         
Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий тарзда “XXI аср аёли” Республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Гавҳар Ҳусанова мазкур кўрик-танловнинг 2018 йилдаги республика босқичи ғолибаси ҳисобланади. Бугун унинг мақсадлари рўёбга ошди. Сирдарё вилоят ҳокимлиги, партия вилоят ташкилоти кўмаги билан Сайхунобод туманининг чекка бир қишлоғида мана шундай мухташам кутубхона бунёд этилди. 

Гавҳар Ҳусанова,
ЎзМТДП фаоли:

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва ғояси сабаб партияга аъзо бўлганман. Партиянинг барча лойиҳаларида иштирок этаман. Партиянинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалари таҳсинга лойиқ. 
Миллий тикланиш ғояси асосида кўпдан бери туманимизда замонавий маърифат маркази фаолиятини йўлга қўйиш ва аҳолига хизмат кўрсатишни режалаштириб юргандим. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи ҳамда ёшлар маънавиятини ошириш, китобхонликни ривожлантириш борасидаги фикрлари менга далда берди. Натижада, Сайхунобод тумани, Ўзбекистон маҳалласида ўз бизнес лойиҳам билан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйдим. 
Маҳалланинг 8 сотих ер майдонида шахсий маблағим ҳамда банкдан 900 млн. сўм кредит олиб, аҳолини айниқса, уюшмаган ёшларни илм, маънавий озуқа олишлари учун икки қаватдан иборат кутубхона ва ўқув зали, мусиқа ва санъат мактаби филиали, савдо дўкони, компьютер хизмати, тикувчилик цехи, эркаклар ва аёллар сартарошхонаси фаолият юрита бошлади. 10 киши иш билан таъминланди.


Бугун эрта тонгда кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кутубхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шерзод Қулматов,  вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова, ЎзМТДП вилоят кенгаши девони раҳбари Шерзод Нурматов, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар.                                                                                
Меҳмонлар кутубхонани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кўздан кечиришди, айниқса кутубхона ичида ташкил этилган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бурчагига алоҳида эътибор билан қарашди ва яратилган шароитларга юксак баҳо беришди. Меҳмонлар кутубхонанинг  фахрий китобига ўз тилакларини ва дастхатини ёзиб қолдиришди.

photo_2019-03-27_18-41-12.jpg

Бугунги кун  ва кутубхонанинг очилиш тантаналари  қишлоқ аҳолиси ва ёшлар онгу-шуурида узоқ вақтлар эсталик бўлиб қолиши шубҳасиз.




ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши Ахборот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz