ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Кенгайтирилган йиғилишларда ташкилий масалалар кўрилди  08.05.2019

Кенгайтирилган йиғилишларда ташкилий масалалар кўрилди


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Cамарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари ХIV Пленуми бўлиб ўтди.

Партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари раислари, ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов қатнашди ва сўзга чиқди.

IMG_9668.JPG

Партия етакчиси жорий йилнинг ўтган  даври мобайнидаги амалга оширилган ишларни муҳокама қилиб, галдаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Партия вакиллари томонидан қилиши керак бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди .

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Партия раҳбари Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Cамарқанд вилоят Кенгаши раислигига халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДП дан сайланган депутат, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Зебинисо Шодиева номзодини тавсия этди. Кенгаш аъзолари томонидан номзод бир овоздан мақулланди ва Зебунисо Шодиевага жамоатчилик асосида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Cамарқанд вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажариш масъулияти юклатилди.

IMG_9674.JPG

Мажлисда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Баҳора Аҳадова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси Абдулла Аслонов партиянинг янги раҳбарига юксак ишонч билдирди ва келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Шунингдек, мажлис кун тартибида кенгаш аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва кенгаш аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди.

Мажлис якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


****  


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг ҳам навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

photo_2019-05-07_16-25-51.jpg

Унда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Нодиржон Мухторов иштирок этди ва маъруза қилди.

Йиғилишда партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар, партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бошланғич партия ташкилотлари ишини жонлантириш борасида фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдирилди.

photo_2019-05-07_16-25-48.jpg

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши раислигига халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига партиядан сайланган депутат Норбобо Соатов номзоди илгари сурилди ва номзод Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан мақулланди.

 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz