ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Ховосдаги маданий мерос объектлари ҳимояси учун 1 миллиард сўм ажратилди 21.01.2019

Ховосдаги маданий мерос объектлари ҳимояси учун 1 миллиард сўм ажратилди


Маданий мерос объектлари бой тарихимиз, аждодларимиз маънавияти юксаклиги ва маҳоратидан дарак берувчи, турли даврлар силсиласидан ўтиб бизгача етиб келган бебаҳо бойликдир. Уларни асл ҳолича сақлаш, асраб авайлаш, тарихини ўрганиш, тадқиқ ва кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, тарихини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформасида аниқ мақсад-вазифалар белгиланган бўлиб, партия ташкилотлари ва барча даражадаги депутатларимиз ўз фаолиятлари давомида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб келаётир.

Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи “Маданий мерос объекларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг тумандаги ижроси юзасидан туман Маданият бўлими бошлиғи Р. Бахриддиновнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ЎзМТДП Ховос туман кенгаши ташаббуси билан туман маданият бўлими вакиллари иштирокида ҳудуддаги барча маданий мерос объектлари ўрганилиб, хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларига асосан, туман ҳокимлигининг қарори билан Саъду-Саид, Юсуф бобо, Биби Хадича ва Шербобо макбаралари ҳуқуқий мулк сифатида расмийлаштирилиб, мақбаралар ҳудуди белгиланган. Кадастр рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда. Мазкур мақбараларни таъмирлаш учун вилоят бюджетидан 1 миллиард сўм ажратилган ва айни кунларда Саъду-Саид ва Биби Хадича мақбараларида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎзМТДП депутатлари ҳисобот юзасидан тегишли қарор қабул қилиб, ушбу масалани халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритишни белгилаб олдилар.

 

Б. Кўчимов,
ЎзМТДП Ховос туман кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz