ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Ховосликларни қийнаётган муаммолар ҳал этилди 13.11.2018

Ховосликларни қийнаётган муаммолар ҳал этилди


ЎзМТДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Шерзод Қулматов Сирдарё вилояти Ховос тумани аҳолиси вакиллари билан учрашди.

Унда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб,  аксарияти ижобий ҳал этилди.

7 нафар фуқаронинг уй-жой учун ер майдони ва уйини таъмирлаш учун қурилиш моллари сўраб қилган мурожаатлари жойида ҳал этилди. 4 нафар фуқаронинг мурожаати тегишли мутахассислар томонидан  ўрганилиб, унинг ижроси таъминланиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Коммунал тўловлардан қарздорлиги бўйича эътироз билан чиққан фуқароларнинг мурожаати ҳам ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда ижросини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Учрашувда шунингдек, туман ҳокими Раҳимжон Бобоев ҳам иштирок этиб, бугунги кунда туман аҳолисининг яшаш тарзи, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.


ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz