ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


27.03.2019

“Мактабимга туҳфам”



Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Бугун Сирдарё вилоятида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича “Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам” мавзусида тадбир ташкил этилди.


Тадбирни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кириш сўзи билан очиб, камол топиб келаётган ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавиятини юксалтириш шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлигини таъкидлади.

Тадбирда вилоятнинг барча давлат органлари ва ташкилотлари қаторида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, 50 та китоблар жамланмасини туҳфа этдилар.


“Ўзим ўқиган мактабга менинг китоб туҳфам” лойиҳаси доирасида 2000 мингдан ошиқ китоблар тақдим этилди. Энди бу китоблар вилоятдаги кутубхона ва мактабларга тақдим этилади.



Дилобар Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz