ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


“Миллий тикланиш” ДП бошланғич ташкилотида “Китобхон аёл”лар тақдирланди 12.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП бошланғич ташкилотида “Китобхон аёл”лар тақдирланди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг китоб мутоаласини кучайтириш, уларнинг китобхонликка интилиши, қизиқиши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Китобхон аёл” кўрик-танловининг Гулистон шаҳар босқичи ўтказилди. Тадбир “Шодлик” маҳалласи қошидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши фаоллари, вилоят Ахборот-ресурс маркази вакиллари, китобхон хотин-қизлар ҳамда партия аъзолари иштирок этди.


      Танловда вилоят Ахборот-ресурс марказига аъзо бўлган 9000  китобхоннинг ичида энг кўп китоб ўқиган китобхон аёллар саралаб олинди. Иштирокчилар “Таништириш”, “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони” каби шартлар  бўйича  ўзаро беллашишди.
Танлов жараёнида иштирокчиларнинг китобхонлик қобилиятлари  ҳакамлар ҳайъати  томонидан баҳолаб борилди.
       Тадбир шартларига кўра, энг кўп балл тўплаган Гулистон шаҳар 6-сонли умумтаълим мактабининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Қосимова  ғолибликни қўлга киритди.
Танлов шуниси билан аҳамиятли бўлдики, танловда нафақадаги онахонимиз Мукаррам Абдуқодирова ҳамда уй бекаси Саида Бекпўлатовалар фаол иштирок этди ҳамда китобга бўлган қизиқишини намоён қилдилар.
Ғолиб ва иштирокчилар ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши
 етакчи мутахассиси Наргиза Нурбоева


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz