ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Навбатдаги сиёсий ўқув Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига бағишланди 17.07.2019

Навбатдаги сиёсий ўқув Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига бағишланди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан “Демократик сайловлар – жамиятимизни демокрашлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Унда партия Марказий ва вилоят кенгаши фаоллари, вилоят Адлия бошқармаси вакиллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари иштирок этдилар.

Партия тизимида фаолият олиб бораётган ходимларининг сиёсий билими ва бошқарув маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган сиёсий ўқув янги қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси” ва “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.

photo_2019-07-17_12-00-17.jpg

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжатда шу пайтга қадар амалда бўлган 5 та қонун, яъни “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда қатор қонуности ҳужжатлари ўзаро унификация қилиниб, яхлит тарзда баён этилган. Бу эса, ўз навбатида, Сайлов кодекси кучга кирганидан сўнг юқорида санаб ўтилган қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотишини англатади. Шунингдек, Сайлов кодекси сайлов жараёнига қатор янги механизм ва технологияларни қўллаш имконини берувчи янги нормалар билан тўлдирилди. Хусусан, Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланди. Бундан буён Қонунчилик палатасининг барча 150 нафар депутатининг умумхалқ сайловларида сайланиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш масаласи ҳам Кодексда ўз аксини топди. Муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланиб, овоз бериш жараёнида сайловчилар бир нечта белгилардан (+, v, x) биридан фойдаланишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Сиёсий ўқув баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

photo_2019-07-17_12-00-20.jpg


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz