ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Оила – бахт қўрғонига айлансин! 16.05.2019

Оила – бахт қўрғонига айлансин!


Хабар берганимиздек, 15 май – Халқаро оила куни юртимизда кенг нишонланиб, ушбу муҳим сананинг аҳамияти ва моҳияти аҳолига етказилди. Бу борада ЎзМТДП вакиллари ҳам фаол иштирок этдилар.


Сана муносабати билан партиянинг Бухоро вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Оилани асраш – ўзликни асраш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда шунингдек, “Менинг шажарам” Республика кўрик- танловининг вилоят босқичи ғолиб ва иштирокчилари партия вилоят кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

fgdfgdfgdf.jpg


ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Андижон вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Асака туманидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган байрам тадбирида тумандаги оилалар ўртасида ўзининг ўзаро иззат-ҳурмати ва ҳамжиҳатлиги, ибо-ҳаё, оила шаъни ва номусини асраш каби фазилатлари билан ўрнак бўлиб келаётган намунали оилалар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир давомида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

IMG_9518.JPG


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши “Аёллар қаноти”, халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зулайҳо Камалходжаева ҳамда Тошкент шаҳар аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамкорлигида “Оилани асраш — ўзлигимизни англаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

— Мамлакатимизда буюк мақсадлар йўлида амалга оширилаётган вазифаларга муштарак равишда ёшларни билимли, одоб-аҳлоқ, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш каби эзгу саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Мен ҳам ЎзМТДП сайловолди Платформасида келтирилган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ўзимнинг депутатлик дастуримда мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашиш, кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъаналарни, миллий урф-одат ва қадриятларимиз тарғибот қилишни мақсад қилганман. Мана бугунги давра суҳбатини ташкил этишдан мақсадимиз ҳам аҳоли ўртасида миллий урф-одатлар, миллий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган, — деди депутат Зулайҳо Камалхаджаева.

Якунда намунали оилаларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

21.jpg


Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги марказий истироҳат боғида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши ва тумандаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оила-бахт қўрғонига айлансин” мавзусидаги тадбирда ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрни кенг тарғиб этилди. Намойиш этилган саҳна кўринишларида, спорт мусобоқаларида наъмунали, ибратли оилаларнинг турмуш тарзи акс эттирилиб, бахтнинг калити эр-хотиннинг ўз қўлида эканлигига алоҳида урғу қаратилди.

 

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари сана муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Шодлик” маҳалласида ижарада истиқомат қилиб келаётган Гулистон давлат университети талабалари Шерзод Абдусатторов ва Гулруҳ Абдусатторовалар хонадонида бўлиб, ёш оилага байрам совғаларини улашдилар.

IMG_0464.JPG

Шунингдек, партиянинг Гулистон шаҳар кенгаши фаоллари ва депутатлари "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Гулистон шаҳар бўлими вакиллари шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ташриф буюриб, ушбу санада туғилган жажжи чақалоқларнинг оналарини самимий табриклаб, уларга эсдалик совғалар топширдилар.

photo_2019-05-15_15-34-33.jpg




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz