ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Ҳоким ўринбосари ЎзМТДП депутатларига ахборот берди 23.01.2019

Ҳоким ўринбосари ЎзМТДП депутатларига ахборот берди


Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашидаги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси гуруҳи туманда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида туман ҳокими ўринбосари Ш.Якубовнинг ахборотини тинглади.

Ахборотда баён этилишича, Гулистон туманида ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлган объектлари негизида туризм соҳасини ривожлантириш учун туманнинг “Олтин водий” МФЙ ҳудудидаги Чор Россияси даврида қурилган “Отлиқ аскарлар қароргоҳи”, Деҳқонобод шаҳарчасининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ рус черкови биноси ва “Ибрат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ “Романовлар хонадони” музейи биноларини тарихий обидалар реестрига киритиш ҳамда уларни рестоврация қилиш учун зарур маблағлар ажратиш, бу тарихий обидаларни ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоларни батафсил ўрганиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, туманга Республика миқёсида туристларни жалб этиш мақсадида Сирдарё дарёси бўйида замонавий дам олиш масканлари ташкил этиш учун дарё бўйи ўзанларида аҳолига хизмат кўрсатиш масканлари қурилиши мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ва тегишли хулоса тақдим этиш юзасидан вилоят Туризм бошқармасига, вилоят Фавқулодда визиятлар бошқармасига, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қилиш қўмитасига ва туман ИИБ ЁҲҲБга мурожаат қилинган.

Бугунги кунда мазкур ташкилотлар томонидан дарёбўйи қирғоқлари ўрганиб чиқилиб, тегишли хулосалар тайёрланмоқда. Тегишли ташкилотларнинг хулосалари олинганидан сўнг вилоят Туризм бошқармаси билан ҳамкорликда ташаббускор тадбиркорларни жалб этган ҳолда Сирдарё дарёси бўйида Республика ва маҳаллий аҳоли учун замонавий дам олиш масканлари барпо этилиши кўзда тутилган.


Ҳ. Юлчиева,
ЎзМТДП Гулистон туман кенгаши раиси
                    


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz