ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


28.06.2019

Озодбек “Миллий тикланиш” ДП кўмаги билан 25.5 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди



  Бугун Сирдарё вилоятида 488 100 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 6981 нафари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоларидир. Партия вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан вилоятимиздаги ёшларнинг ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишлари учун бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида “Ёшлар қаноти” фаоллари ва партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг ёшлар билан ўтказган мулоқотлари чоғида, ёшлар томонидан 86 та мурожаат қилинди. Ёшлар мурожаатларининг 55 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижобий ҳал этилди. Қолганларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик, уй-жой ва кредит масалаларида.

– Мен ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйиш мақсадида бир неча бор Янгиер шаҳридаги тижорат банкларига мурожаат қилдим дейди, – фуқаро Озодбек Йўлдошев. – Аммо қилган мурожаатларим ҳар сафар эътиборсиз қолиб кетаверди. Маҳалламизда “Миллий тикланиш” ДП вакилларининг ёшлар муаммоларини ўрганаётганини эшитиб, мен ҳам уларга мурожаат қилдим. Шундан сўнг партия депутати Хасан Қодиров кўмаги билан Халқ банки шаҳар филиалидан мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 25.5 миллион сўм имтиёзли кредит олишга эришдим. Партияга ва депутатга миннатдорчилик билдираман.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил этилган 35 та ўқув-курсларида 182 нафар ёшлар она тили, инглиз тили ва рус тилларидан бепул сабоқ олмоқдалар. Шунингдек, лойиҳа доирасида спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган бўлиб, унда ёшлар спортнинг турли йўналишлари бўйича машғулотларни ўтамоқдалар.

“Ёшлар қаноти” томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида жойларда “Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. “Маърифат карвони” акцияси доирасида ёшларга китоблар улашилди.

“Ёшлар қаноти” фаолларининг амалий ишлари давом этмоқда.



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz