ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Партия Дастури ва сайловолди Платформаси лойиҳаси сирдарёликларнинг ҳам чиғириғидан ўтди 19.08.2019

Партия Дастури ва сайловолди Платформаси лойиҳаси сирдарёликларнинг ҳам чиғириғидан ўтди


Партия Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Гулистон шаҳрида партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ва депутатлари, вилоят туризм ва маданият бошқармалари вакиллари, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

photo_2019-08-19_16-19-21.jpg

Дебатда партия фаоллари партиянинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳаларида белгиланиб олинган вазифаларга алоҳида тўхталиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар берди.

photo_2019-08-19_16-19-26.jpg

Партия Ховос туман кенгаши раиси Бобур Кўчимов партиянинг иқтисодий соҳасидаги вазифаларига тўхталиб, кичик бизнесни ривожлантирмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, уларга кредит фоизларини камайтириш ва солиқ тўловларида имтиёзлар бериш таклифини билдирди.

photo_2019-08-19_16-19-28.jpg

Инновацион технологияларни яратиш, четдан янги технологияларни харид қилишга чек қўйиш мақсадида ватанимизда иқтидор эгаларини (интеллект) жамлаб, уларни яратувчанлик, изланувчанлик қобилиятларини янада ривожлантириш ва рақобатбардош технологияларни барча йўналишлар бўйича ихтиро қилиш учун ҳозирги замон талабларига мос лабораториялар яратиш, таълимни ривожлантириш юзасида чиқарилган қонунларга қўшимчалар  киритиш таклифи ҳам берилди.

photo_2019-08-19_16-19-23.jpg

Дебат давомида вилоятда Туризм соҳасини янада такомиллаштириш, маҳаллий ҳунармандларни қўллаб қувватлаш, аёлларни боқимандалик кайфиятидан чиқариб, ҳунармандчиликка йўналтириш, ёшларни китобхонликка қизиқтириш борасида турли ҳил лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда жозибадор меҳнат бозорини яратиш каби таклифлар илгари сурилди.

photo_2019-08-19_16-19-25.jpg

Тадбирда билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.  

 


ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz