ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Сирдарёда “Миллий тикланиш” ДП тарафдорлари сафи кенгаймоқда 14.04.2019

Сирдарёда “Миллий тикланиш” ДП тарафдорлари сафи кенгаймоқда

Ҳар бир партияни ёқловчи тарафдорлари бўлгани каби, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзо бўлишни ҳоҳловчилар Сирдарё вилоятида ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Партия сафига янги аъзоларни қабул қилишда вилоятнинг ҳудудий, маҳаллий ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг саъйи ҳаракатлари сезиларли даражада бўлмоқда. Вилоят маркази бўлмиш Гулистон шаҳрида ҳам бу борадаги тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

Партиянинг навбатдаги тарғибот тадбирида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши раисининг оила ва хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Дилором Халматова иштирок этди.

Айни дамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Гулистон шаҳар кенгашида 1030 нафар аъзо бўлиб, улар 36 та бошланғич партия ташкилотида бирлашган. Улар томонидан партия ғоялари тарғиб этилиб, янги аъзолар қабул қилинмоқда. Жумладан, куни кеча Гулистон шаҳрида яна бир янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Гулистон шаҳар “Шодлик” маҳалласи қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотига тўрт нафар аъзо қабул қилинди.

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz