ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


Солиқ ислоҳотлари мазмун-моҳияти тарғиб этилмоқда 18.07.2019

Солиқ ислоҳотлари мазмун-моҳияти тарғиб этилмоқда


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда солиқ ислоҳотлари натижалари таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгилаб берилди.

Оқолтин туман ҳокимлигида “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шерзод Қулматов иштирок этиб, йиғилганларга республикамизда солиқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа ривожи юзасидан қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида батафсил маълумот берди.

photo_2019-07-18_11-24-23.jpg

Таъкидланганидек, фармон билан мамлакатимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этиш мақсадида солиқлар ва божхона имтиёзлари бекор қилинади. 2019 йил 1 августдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб, ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадилар. Бунинг учун фермер хўжаликлари ўзи жойлашган ҳудудий давлат солиқ хизмати органига ариза билан мурожаат этиши лозим ва шу аризага асосан солиқ органлари томонидан уларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида гувоҳнома тақдим этилади. Гувоҳномага эга бўлган фермер хўжаликлари кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади ва ўтиш санасида мавжуд бўлган товар моддий бойликлари қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тадбирда мавзу юзасидан тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.

 

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz