ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


“Темур Малик” обод маҳалла бўлади 26.08.2018

“Темур Малик” обод маҳалла бўлади

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастуридан кўзланган асосий мақсад маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтиришдан иборатдир.

Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, “Темур Малик” маҳалла фуқаролар йиғинида дастур асосида мана шундай ишлар амалга оширилмоқда.

расмлар общие 585.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва Сирдарё вилоят кенгашлари вакиллари “Темур Малик” маҳалласида бўлиб, у ердаги ободонлаштириш ва қурилиш ишларига кўмаклашдилар, маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўргандилар.

Козим Жалилов,

“Темур Малик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

- Маҳалламиз майдони 52,5 гектарни ташкил этади. 4314 нафар аҳоли истиқомат қилади. Оилалар сони 1850 та, 37 та кўп қаватли ва 690 та якка тартибдаги уйлар мавжуд. Маҳалла ҳудудида 56 та маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, Тиббиёт коллежи, мактаб, болалар боғчаси жойлашган. “Обод маҳалла” дастури доирасида 18 млрд. 927 млн сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

расмлар общие 424.jpg

Маҳаллада жойлашган ҳар бир кўп қаватли уй ва кўчага шаҳар фаолларидан масъуллар бириктирилди. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиер шаҳар кенгаши ходимлари ва партиядан халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар фаол иштирок этмоқдалар.

Акмал Эгамқулов,

Янгиер шаҳар ҳокимлиги масъул ходими:

- Маҳаллада 35 кўп қаватли уй, 2 дона умумий ётоқхона бор. “Обод маҳалла” дастури бўйича маҳаллада жойлашган кўп қаватли уйларнинг атрофидаги 37 та ноқонуний қурилмалар олиб ташланди. Янгиер шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан 493,0 млн сўмлик, шаҳар газ корхонаси томонидан 14.1 млн сўмлик ишлар амалга оширилди. Ирригация тизими чиқиндилардан тозаланди.

расмлар общие 386.jpg 

33 та уйга 1, 659 млн. сўмлик лойиҳа смета ҳужжати таёрланиб, “Қишлоқ қурилиш” банкка тақдим этилди. Бугунги кунгача 12 та уйга 300 млн. сўм маблағ ажратилди.

2 та болалар майдончаси, битта спорт комплекси – замонавий футбол майдони ва сузиш ҳавзаси, ҳар бир уй олдига тандирхоналар қурилмоқда. “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш учун жами 1552.3 млн сўм маблағ ишлатилди.

zcvsdf.jpg

Ғофур Раҳмонов,

хусусий тадбиркор:

- Дастур асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида маҳалламизда болалар майдончаси, футбол майдони ва сузиш ҳавзасини барпо этдик. Аввал мазкур ер майдони қаровсиз бўлиб, чиқиндилар уйилиб ётарди. Маҳалла аҳолиси тўпланиб қолган чиқиндилардан азият чекиб келмоқда эдилар.

fgdgfd.jpg

Мазкур ишларга ўз ҳисобимиздан 1 млрд. сўм сарфладик. 400 млн. сўм кредит олдик.

Роза Вахабова,

хусусий тадбиркор:

- Мана шу маҳаллада яшайман. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастури асосида ободонлаштирилаётганидан жуда ҳам мамнунман. Дастур асосида маҳалладаги қаровсиз ётган 0.5 гектар ерни ўзлаштириб, ўз ҳисобимдан иссиқхона ташкил этдим. 500 туб лимон кўчатини экдик. Мақсадимиз маҳалла ёшларининг бандлигини таъминлаш ва халқимизга хизмат қилишдир. 

gfgfg.jpg


ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz