ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда 18.03.2019

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Гулистон туман кенгаши вакиллари шу йилнинг февраль ойида партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида тумандаги “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганган эдилар.

Ўрганишлар жараёнида ҳудудда яшовчи фуқаро 1936 йилда туғилган ногиронлиги бўлган Майнахон Эшматова оилавий шароити етишмаслиги боис, ногиронлик аравачасини олишда партия вакилларидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этганди. Туман партия ташкилоти вакиллари ва депутатлари томонидан аниқланган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, тегишли ташкилот ва муассасаларга мурожаат ва депутатлик сўровлари юборилди.

ЎзМТДП фаоллари саъйи-ҳаракатлари билан аҳоли мурожаатлари, жумладан Майнахон Эшматованинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди ва унга ногиронлик аравачаси топширилди.

- Мен бир неча йиллардан буюн ногиронлигим сабаб уйдан ҳовлига чиқа олмас эдим. - Мана бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси кўмагида ногиронлик аравачасига эга бўлдим. Энди қуёшнинг иссиқ тафтини ҳис этиб, теварак борлиқ чиройидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлдим,- дейди кекса онахон Майнахон Эшматова.

 

ЎзМТДП Гулистон туман кенгаши




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz