ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


“Уйма-уй”:  Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда 14.03.2019

“Уйма-уй”: Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда


Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояси аҳоли билан мулоқотнинг самарали тизимига, мавжуд масала ва муаммоларининг ижобий ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда.

Бу жараёнда ЎзМТДП Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этишга интилмоқда. Хусусан, партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси ҳар бир фуқаро билан бевосита мулоқотга киришиш, оилаларда ечимини кутаётган кўплаб муаммоларни ўрганиб, уларни ижобий ҳал этилишида самарали хизмат қилмоқда.

Лойиҳа доирасида Гулистон тумани “Бирлашган” маҳалласидаги хонадонларга ташриф буюрилганида, шу маҳалланинг “Ҳамза” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ирода Набиева 2009 йилда туғилган фаврзанди Моҳинур Йўлдошевага ногиронлик аравачаси олишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Яқинда партиянинг Гулистон туман кенгаши раиси Ҳафиза Юлчиева ҳамда депутат Мурод Набиевлар сайъ-ҳаракатлари билан Моҳинурга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасидаги ўрганишларда фуқаро Шоира Йўлдошева ҳам астма касаллиги билан мунтазам оғриб келаётган 2007 йилда туғилган ўғли Элбек Жуманазаровни соғлигини қайта тиклаш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. ЎзМТДП фаоллари кўмагида Элбек ҳам Тошкент шаҳридаги болалар сиҳатгоҳига бепул йўлланма олиб, даволаниш учун жўнаб кетди.

 

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz