ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


X-XI асрларга оид  “Катта қизилтепа”нинг бугунги ҳолати қандай? 04.10.2018

X-XI асрларга оид “Катта қизилтепа”нинг бугунги ҳолати қандай?

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгашида вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Сирдарё тумани бўлди.

Ўрганишлар тумандаги X-XI асрларга оид энг машҳур “Катта қизилтепа”(Қуттиқиз) ва “Пучуқтепа” тепаликлардан бошланди.

Мазкур тепаликлар тумандаги “Хақиқат” МФЙ ҳудудида жойлашган.

“Катта қизилтепа” X-XI асрларда карвонсарой ҳудуди бўлган. Унинг 12 гектар майдони Арк қисмидан иборат. Бу тепаликда 2015-2016 йилларда археологик тадқиқотлар олиб борилган.

Тадқиқотларда X асрга оид сопол буюмлар, тегирмон тошлари ва уй-рўзғор буюмлари топилган.

Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан тепаликнинг бир қисми тиконли симлар билан ўралган. Тепаликнинг яна бир маълум қисмига тумандаги “Пенг-Шенг” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқаришдан қолган чиқиндилар ташлаб келинмоқда.

“Пучуқтепа” тепалиги ҳам мазкур қўшма корхона яқинида жойлашган бўлиб, у ҳам бугунги кунда қаровсиз аҳволда. 1982-1984 йилларда мазкур тепаликда археологик тадқиқотлар олиб борилган.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz