ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Сирдарё вилояти


ЎзМТДП Янгиер шаҳар кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан намунали никоҳ тўйи ўтказилди 19.11.2018

ЎзМТДП Янгиер шаҳар кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан намунали никоҳ тўйи ўтказилди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашишни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ҳамда депутатлик корпуслари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. ЎзМТДП Янгиер шаҳар кенгаши, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ваҳобжон ва Наврўзойларнинг ўтказилган намунали никоҳ тўйлари шулар жумласидандир.

Замонавий тўйхонада 120 кишига мўлжалланган, ихчам, намунавий тўй сифатида ташкил этилган базм дастурхони атрофига таклиф этилган келин-куёвнинг дўстлари, қариндошлари ёшларга берилган бу эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишди.

Янги қурилаётган оилага партиянинг ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

photo_2018-11-15_16-42-44.jpg

Шунингдек, ёш оилага шаҳар ҳокимлиги томонидан янги уй ажратилди.


ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz