ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда 23.07.2019

“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига эътибор қаратиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Ушбу ташаббуснинг бешинчиси бевосита хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. Ана шу эзгу ғояни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Хизмат —беминнат” лойиҳаси доирасида уюшмаган аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш учун имкониятлар яратиш мақсадида партиянинг Чиноз туман кенгаши томонидан, партия фаоли, ҳунарманд Шахло Мамажонованинг тикувчилик устахонасида "Хизмат – беминнат" лойиҳаси ташкил этилди.

— Туманнинг “Қози” маҳалласида жойлашган кичик тикув цехига шу ҳудудда истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган хотин-қизлар ҳунар ўрганишлари учун бириктирилди, — дейди туман кенгаши раиси Ш. Низамудинов. – Бу аёллар келажакда касб-ҳунар эгаси бўлиши билан бирга уй меҳнати, яъни касаначилик билан шуғулланиб, уй-рўзғор ишлари, фарзандлар парваришини ҳам амалга ошириши мумкин.

Мазкур курсда моҳир тикувчи Шахло Мамажонова хотин-қизларимизга “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда.



ЎзМТДП Чиноз туман кенгаши



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz