ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Олов тутган одам” романининг тақдимоти бўлиб ўтди 16.09.2019

“Олов тутган одам” романининг тақдимоти бўлиб ўтди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чиноз туман кенгаши ташаббуси билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, ёзувчи Луқмон Бўрихон билан ижодий учрашув ҳамда “Олов тутган одам” романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Чиноз ҳаёти” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда партия Чиноз туман кенгаши масъул ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва кутубхоначилар, Мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари, ижодкор ёшлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чиноз туман кенгаши раиси Шаҳбоз Низомиддинов ҳамда 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг директори Тўрахўжа Азизхўжаевлар сўзга чиқиб, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад хусусида тўхталиб ўтдилар.

02.jpg

Мустақиллик ва шукроналикни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар ила бошланган тадбир давомида таниқли ёзувчи Луқмон Бўрихон билан ижодий учрашув ташкил этилиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бемисл жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи “Олов тутган одам” номли асар тақдимоти ўтказилди. Ижодий учрашувни “Чиноз ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Сурайё Аҳмедова олиб борди. Ёзувчи Луқмон Бўрихон ўз муаллифлигидаги “Олов тутган одам” романидаги воқеликлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг оғир шароитда Қашқадарё вилоятига раҳбар этиб тайинлангани, фаолияти давомида мураккаб синовларни бошдан кечиргани, ана шундай вазиятларда ҳам ўзини йўқотмай, вилоятни обод масканга айлантиргани, халқимизнинг қалбида ёруғ келажакка ишонч ва интилиш каби туйғуларни уйғота олгани, оқибатда эзгу мақсадлар, орзу-интилишлар рўёбга чиққанлиги хусусида батафсил гапириб берди.

 Ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволларга Луқмон Бўрихон қизиқарли тарзда жавоб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фахрли аъзолари – Танзила Оллаберганова, таниқли ёзувчи Абдужалол Раҳимов, “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” фахрий унвони соҳиби Раъно Фозилова ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, “Олов тутган одам” асари хусусида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар. Унда сўзга чиққанлар тадбир қатнашчилари бўлган хотин-қизлар ва ёшларни миллий мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва элу юртга фидойи бўлишга чақирдилар.

 

 

ЎзМТДП Чиноз туман Кенгаши 

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz