ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Мен сайловга тайёрман! Сиз-чи?” 26.09.2019

“Мен сайловга тайёрман! Сиз-чи?”


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан Тошкент Давлат Аграр универститетида  “Мен сайловга тайёрман! Сиз-чи?” мавзусида ёшлар билан мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари Элдор Туляков ва Даврон Орипов, партия вилоят кенгаши раиси Маҳмуд Назаров, университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Иномжон Исроиловлар сўзга чиқиб, жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар аввалгиларидан кўп жиҳатлари билан фарқ қилиши, жумладан янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси бу борада кўпгина вазифаларни белгилаб берганини таъкидладилар.

2.jpg

Тадбирда шунингдек, жамиятимизда ёшлар учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги ва шу ўринда уларнинг сайловларда ҳам фаол иштирок этиши лозимлиги ва бу ўз ўрнида ёшларга ватанимиз тараққиётининг асоси бўлган парламентни шакллантиришда катта масъулият юклаши, сиёсий жараёнларда ёшларимиз ҳам фаол бўлишлари ва сайлов қонунчилиги ва сайловлар юзасидан жаҳон тажрибалари хусусида сўз юритилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

3.jpg

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz