ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Ҳар бир болага меҳр, эътибор! 29.05.2019

Ҳар бир болага меҳр, эътибор!


Бугун Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши, партия Тошкент вилоят ташкилоти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Зангиота туманидаги тарбия колониясида "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия Тошкент вилоят ташкилоти фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирдапартия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова, партия Тошкент вилоят кенгаши раиси Махмуд Назаров ва таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимовлар сўзга чиқдилар.


Феруза Мухамеджанова,
ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари:

 - Мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Болаларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Яқинда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани бунга бир мисолдир. Қарорга кўра, болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъий назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди. Болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.

ааааа.jpg


Ҳанифа Зокирова,
ЎзМТДП Марказий кенгаши
девони бўлим бошлиғи:

- Ёшларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш, уларни китобхонликка бўлган қизиқишини кучайтириш, болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш ҳамда жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясинингустувор вазифаларидан биридир. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча даражадаги партия ташкилотлари томонидан ҳудудларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб "Болажон халқ" шиори остида ижтимоий акция ўтказилмоқда. Акция доирасида “Парламент болалар нигоҳида” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига саёҳат, Бўка туманидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови, “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” номли гала концерт, алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактабларда “Ким эпчилу, ким чаққон” спорт мусобақалари, Андижон, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё вилоятларининг туристик объектларида “Болалар” симфоник оркестри гала концерти ҳамда болалар хор жамоалари флешмоби, “Депутат билан саёҳат” лойиҳаси остида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида кам таъминланган ёки боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини мавжуд маданий мерос обьектлари ва муқаддас қадамжоларга саёҳат, барча ҳудудлардаги болалар шифохоналари, маданият ва истироҳат боғлари, болалар театрлари биноларида биттадан намунавий “Менинг севимли китобим” мавзусида викториналар ташкил этиш каби тадбирлар ўтказилмоқда.

12345.jpg

Тадбир сўнгида колония тарбияланувчиларига 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган ҳарбий хизматчиларга бағишланган “Ҳаёт” бадиий фильмининг кинолекторийси ўтказилди ҳамда фильм намойиш этилди.

Маънавий-маърифий тадбирда бола ҳуқуқларига оид қонунчилик бўйича тақдимотлар ташкил этилди. Муҳокамаларда фаол иштирок этган маҳкумларга Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясинингбайрам совғалари топширилди.



ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz