ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


27.05.2019

Болаларга беринг дунёни! (фото)


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва Тошкент вилоят кенгашлари ҳамкорлигида Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйида “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

photo_2019-05-27_18-37-27.jpg

Тадбирда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова, партия Тошкент вилоят кенгаши раиси Махмуд Назаров ва 15-сонли Меҳрибонлик уйи директори Суннатилла Абдурахимовлар сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан самимий қутладилар.

photo_2019-05-27_18-37-29 (2).jpg

– 186 нафар болаларни ўз қарамоғига олган меҳрибонлик уйида иқтидорли ёшлар ҳам талайгина, - дейди Суннатилла Абдурахимов. – Яқиндагина тарбияланувчиларимиз Моника Додарбекова, Дурдона Эргашева ҳамда Анастасия Моликовалар Россия телеканалининг “Ты супер” лойиҳасида миллий рақс йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб қайтдилар. Яна бир тарбияланувчимиз Руслан Котов эса Москвада бўлиб ўтган футбол бўйича турнирда фахрли 1-ўринни эгаллади. Ўйлайманки, бугун меҳрибонлик уйимизда тарбияланаётган барча ёшлар келажакда юртимиз равнақи учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Тадбир доирасида шунингдек, китоб акцияси, шеърхонлик, қўғирчоқ театри намойишилари бўлиб ўтди.

Якунда меҳрибонлик уйининг ҳар бир тарбияланувчиларига ЎзМТДПнинг эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-27_18-37-29.jpg

photo_2019-05-27_18-37-30.jpg

photo_2019-05-27_18-37-32.jpg

photo_2019-05-27_18-37-37.jpg

photo_2019-05-27_18-37-39.jpg

photo_2019-05-27_18-37-43.jpg

photo_2019-05-27_18-37-34.jpg

photo_2019-05-27_18-37-35.jpg

photo_2019-05-27_18-37-42.jpg



ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz