ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


31.05.2019

Болажонларга меҳр улашилди (фото)


Хабарингиз бор, шу кунларда юртимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жойларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар, ҳайрия акциялари ўтказилмоқда.


ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Гулистон шаҳридаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасида сана муносабати билан “Маърифат карвони” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

photo_2019-05-31_12-53-22.jpg

IMG_1203.JPG

Тадбир давомида боғча тарбияланувчилари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар айтилиб, рақслар ижро этилди. Якунда барча болажонларга ЎзМТДПнинг байрам совғалари топширилди.

IMG_1328.JPG


***

Сана муносабати билан Наманган шаҳридаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасида партиянинг Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан ташкил этилган акция ҳам "Маърифат карвони" номи остида бўлиб ўтди.

Жажжигина болажонлар томонидан тайёрларган турфа хил чиқишлар, куй-қўшиқлар йиғилганларга бир олам қувонч улашди.

photo_2019-05-29_15-15-00.jpg

Ажойиб томошалардан сўнг муассаса тарбияланувчиларига ўйинчоқлар ҳадя этилди, уларнинг устозларига эса фидойи хизматлари учун партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-29_15-15-26.jpg


****

“Маърифат карвони” акцияси доирасида партиянинг Андижон вилоят ва шаҳар кенгашлари фаоллари 40-махсус имконияти чекланган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳолидан хабар олдилар.

Учрашувда муассасанинг 36 нафар битирувчилари ўзлари тайёрлаб келган байрам дастурлари билан барчани хушнуд этдилар. Тадбир сўнггида болажонларга партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-31_12-19-28.jpg

photo_2019-05-31_12-19-48.jpg


****
     

ЎзМТДП Қуйи Чирчиқ туман кенгаши томонидан тумандаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида “Болаларга китоб ҳадя қилайлик!” мавзусида ташкил этилган байрам тадбирида болажонларга улар учун мўлжалланган 40 дан зиёд турли китоблар совға қилинди.

photo_2019-05-30_14-29-32.jpg

 

 

Байрам тадбирлари давом этмоқда


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz