ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Чиқиндихонага айланган археологик ёдгорлик 25.09.2018

Чиқиндихонага айланган археологик ёдгорлик

Жаннатмакон юртимиз ҳамиша ўзининг бой тарихи, маданияти, осори атиқалари, меъморий обидалари ва ҳаёт тарзи билан дунё жамоатчилиги эътиборини тортиб келган. Дунёнинг қайси бурчагига борманг Самарқанд-у Бухоройи шарифни эшитмаган, билмаган инсон йўқ. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ҳам аксарияти маданий мерос объектларини, қадимий осори атиқалар ва меъморий обидаларни томоша қилиш учун келади. Юртимиз эса бундай маданий мерос объектларига ниҳоятда бой.

Қадимий Шош воҳаси бўлган Тошкент вилоятида ҳам 721 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган.

Оҳангарон, Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Бўка, Зангиота, Бекобод, Чиноз, Нурафшон, Қуйи Чирчиқ, каби туман ва шаҳарларда аждодларимиз мангу қўним топган маконлар, маданий мерос объектлари айрим мутасаддиларнинг бепарволиги, лоқайдлиги оқибатида эътиборсиз қолган ёки маҳаллий халқ учун тураржой биноларига  бериб юборилган. Бугунги кунда чиқиндихонага, чорва моллари боқиладиган майдонга айланиб қолиб, ачинарли ҳолатга солингани яна қанча?!

ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан вилоят ҳудудида жойлашган маданий мерос объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиш, уларни қайта инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Партия вилоят ва Нурафшон шаҳар кенгашлари вакиллари шаҳарда жойлашган Ахтам сахоба зиёратгоҳи, Бойтемиш тепа ва Чордара тепалигининг бугунги ҳолатини ўргандилар.

Тарихий манбаларда Чордара тепалиги ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу тепалик қадимда бошқа тепаликлар сингари, ёв келаётганлигини халққа етказиш мақсадида барпо этилган. Чордара тепалиги қадимий археологик ёдгорлиги бўлиб, аҳоли томонидан тепаликдан заргарлик буюмлари ва қадимий сопол буюмлар топилган. Бундан кўриниб турибдики, ушбу тепалик атрофи Шаҳристон (шаҳар) бўлган. Тепаликнинг бугунги ҳолатини қониқарли деб бўлмайди, унинг атрофига маҳаллий аҳоли томонидан чиқиндилар ташланган. Чордара тепа III-VIII асрларга тегишли бўлиб, ҳозирги Нурафшон шаҳар Гузар МФЙ да жойлашган.

gfgdfg.jpg

Ахтам сахоба пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг амакисининг ўғли, Али (р.а)нинг дўсти бўлган. 630 йилда шу қабристонга дафн этилган.

Ахтам сахоба зиёратгоҳи 1983 йилда таъмирланган. Зиёратгоҳ атрофида 3 та шифобаҳш булоқ мавжуд. Лекин булоқларнинг бугунги ҳолати ёмон аҳволда.

photo_2018-09-22_16-07-55.jpg

Бойтемиш тепа манзилгоҳи ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмади. Бойтемиш тепа манзилгоҳи устига сув минораси ўрнатилган, тепалик аянчли аҳволга келиб қолган. Бойтемиш тепа X-XII асрларга тегишли бўлиб, ҳозирги Нурафшон шаҳридаги Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Ушбу маданий мерос объектларида аниқланган камчиликлар юзасидан вилоят ҳокимлигига маълумот киритилди.

Шунингдек, партиянинг барча шаҳар ва туман кенгашлари томонидан ҳам маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганиш, уларни қайта инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилди.

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz