ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Чорлоқ тепа”га чора излаб... 05.10.2018

“Чорлоқ тепа”га чора излаб...

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари, жумладан Тошкент вилоят ҳамда туман ва шаҳар кенгашлари ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги моддий маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқда.

Хатлов жараёнида кўплаб моддий маданий мерос объектларининг эътибор талаблиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Ф.Мухамеджанова Тошкент вилоятининг Паркент тумандаги моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш жараёни билан танишиб, ишчи гуруҳ билан “Саид Жаъфар Ас-Содиқ Ғозий Ибн Ҳусайн” зиёратгоҳи ҳамда “Чорлоқ тепа” манзилгоҳларини ўрганиш жараёнида иштирок этди.

02.jpg

Паркент туманининг Номданак қишлоғида жойлашган “Саид Жаъфар Ас-Содиқ Ғозий ибн Ҳусайн” зиёратгоҳининг бугунги ҳолати ўрганилди. Ҳазрати Муҳаммад Жафар Ас-Содиқ ибн Ҳусайн Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг авлодларидан бўлган. Сайид Жафар Ас-Содиқ ибн Ҳусайн Сайид Жаъфар Ғозий (Заркент авлиё ота)нинг акалари бўлиб, таҳминан 700-765 йилларда ислом динини муросага келтириш учун Туркистонга келган.

Мазкур мақбара 2006-2007 йилларда қайтадан тикланган. Кадастр ҳужжати мавжуд. Бироқ, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Давлат инспекцияси томонидан Тошкент вилоятининг моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган.

Мақбаранинг қайта тикланганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, унинг қаровсиз қолганлиги яққол кўриниб турибди. Иншоотнинг ён атрофи ободонлаштирилмаган, ҳатто пешлавҳаси ҳам синиб тушиб кетган.

ghfyuf.jpg

Маҳаллий аҳоли томонидан “Чорлоқ тепа”, “Чаллак тепа” номлари билан юритилиб келувчи тепалик VI-XII асрларга тааллуқли.

Маълумотларга кўра, “Чорлоқ тепа” бошқа тепаликлар сингари ўрта асрларда ва ундан кейинги даврларда ҳам асосан мудофаа ҳамда кузатиш – таянч нуқтаси вазифасини ўтаб келган. Қўқон хонлигининг ҳарбий қисмлари учун мудофаа вазифасини ўтаган. Тепаликнинг умумий баландлиги 45 метр бўлиб, устки қисми кенг.

фывфыв.jpg

Тепаликни кўздан кечириш жараёнида тепалик узра сочилиб ётган турли сопол буюмлар парчалари тепаликнинг бой археологик манзилгоҳлигидан далолат бериб турибди. Аммо ҳанузгача тепаликда тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Тепаликнинг ҳозирги ҳолатини ҳам қониқарли, деб бўлмайди. “Чорлоқ тепа”нинг атрофига чиқиндилар ташланган, баъзи жойларда тепалик тупроғи маҳаллий аҳоли томонидан бошқа мақсадларда қўпориб олиб кетилганлигини кўриш мумкин.

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz