ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Электорат манфаатлари ҳимояси - бош вазифамиз 14.07.2019

Электорат манфаатлари ҳимояси - бош вазифамиз

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг ХV Пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши, ЎзМТДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзМТДП Тошкент вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони ходимлари, туман ва шаҳар  партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят Кенгашининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси  М.А.Назаров маъруза қилди. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастурининг кўпгина ғоявий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий  мақсад-вазифалари бугунги кун талаблари даражасига кўтариш зарурати мавжуд. Партиямизнинг ўз ғоясидан, мафкуравий йўналишидан келиб чиқиб соҳалар бўйича аниқ вазифаларни белгилашда электорат манфаатлари етакчи ўринда туриши лозим. Шу нуқтаи назардан 2019 йилдаги фаолиятимизни таҳлил қиладиган бўлсак, тадбирлар ташкил қилиш, аъзолар сонини кўпайтириш, партия гуруҳлари ташаббускорлигини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларини олиб бориш ва бошқа соҳалар бўйича яхши натижаларга эришилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Жумладан, Ёшлар масалалари йўналиши бўйича жорий йилнинг январь-июнь ойлар давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, “Ёшлар қаноти” етакчилари ва аъзолари ўртасида ЎзМТДП Тошкент вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”, “Энг яхши китобхон оила”, “Ислом Каримов – мустақил давлат асосчиси, бош меъмори”, “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи”, “Миллий чолғу асбоблар таронаси”мавзуларида қатор  давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ўтказилди.

ЎзМТДП Тошкент вилояти ва туман, шаҳарлар кенгаши фаолиятини вилоят ва маҳаллий Оммавий ахборот воситаларида ёритиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, партия вилоят Кенгашининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши кенг йўлга қўйилди.

Пленумда партия пленум кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан – ЎзМТДПнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари А. Сайдуллаев сўзга чиқиб, ЎзМТДПнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги долзарб вазифалари тўғрисида ахборот берди.

 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига сайловларига тайёргарлик кўриш бўйича партия фаолиятини ривожлантириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш ва унда муносиб иштирок этиш бўйича Йўл харитаси ҳамда чора-тадбирлар дастури тўғрисида маълумотлар берилди.

Барча масалалар юзасидан партия фаоллари ўзларининг конструктив фирк-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Пленум якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

****


Куннинг ииккинчи ярмида партия вилоят Кенгашининг “Демократик сайловлар – жамиятимизни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад – партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий билимларини бойитиш, уларнинг партия ғоя ва ташаббусларини илгари суришда фаолликларида кучайтиришга қаратилган. 










ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитаси матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz