ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Халқ дарди билан яшаётган депутат! 08.07.2019

Халқ дарди билан яшаётган депутат!


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашига сайланган депутат Фатхулла Ахмедов ўтган беш йил давомида бўстонлиқликларнинг энг яқинига, уларнинг дардини эшитадиган, муаммолари ҳал қилишга масъулият билан ёндашадиган депутатга айланди.

Ўтган йиллар давомида депутат томонидан 7 та ташаббус-масалалар туман Кенгаши сессиясига олиб чиқилди. Доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибида 25 та масала кўриб чиқилди. Аҳоли ва электорат муаммоларини бартараф этиш мақсадида ташкилот ва мутасаддиларга юборилган 217 та депутатлик сўровларининг аксарияти ижобий ҳал этилди. Депутат номига ўз сайловчиларидан 250 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 96 фоизи ижобий ҳал этилди.

Жорий йилнинг олти ойи давомида фуқаролардан келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар асосида туман коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, туман ер ресурслари ва кадастр хизмати, туман тижорат банклари, туман архитектураси, туман прокуратураси, ИИБ, туман “Йўл ҳўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси”, туман молия бўлими, туман ҳокими, туман Сув хўжалиги бўлими, туман ДСЭНМ ҳамда  Чорбоғ эркин туристик зонаси дирекциялари раҳбарларига жами 25 дан ортиқ  депутатлик сўровлари юборилди. 30 дан ортиқ оғзаки тарзда депутатлик мурожаатлари қилинди.

2019 йилнинг январь ойида Ғазалкент қишлоғида истиқомат қилувчи кўплаб аҳоли томонидан депутатга ушбу қишлоқда болалар боғчасининг йўқлиги, ота-оналар фарзандларини Ғазалкент шаҳридаги боғчаларга олиб депутатдан ёрдам сўрашган эди. Ушбу масала бўйича депутат томонидан туман ҳокими Ғ.Мадаминов ва туман “Халқ таълими” бўлими мудири Н.Қурбоновга депутатлик сўрови юборилган эди. Ушбу сўровлар натижасида 2019 йилнинг март ойидан бошлаб Ғазалкент қишлоғида 300 ўринли болалар боғчаси қурилиш ишлари бошланиб кетди. Боғчанинг фойдаланишга топширилиши 2019 йилнинг 1 сентябри, яъни  Мустақиллик байрами арафасига режалаштирилган.

Депутатнинг ёрдами билан жорий йилнинг май ойида Главасой қишлоғида фуқароларнинг мурожаатлари асосида эски кўприк капитал таъмирланди.

2019 йилнинг июнь ойидан бошлаб депутатнинг туман “Электр тармоқлари” корхонасида юборилган депутатлик сўровлари асосида Учтерак, Тўққизкул қишлоқларидаги эски ёғоч симёғочлар (столба) белгиланган режа асосида темир бетон устунларга алмаштирилиб, уларга кўча ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

Депутат ҳар ойда партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси асосида депутат томонидан партия туман Кенгаши аъзолари билан биргаликда округдаги фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг муаммолари ўрганилиб келинмоқда  ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 


Жаҳонгир Нурметов,
ЎзМТДП Бўстонлиқ туман кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz